"Олдҳэм" клуби ва Уэльс терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ўртасида шартнома тузиш ишлари бекор қилингани сабаблари маълум бўлди.
Daily Mail хабарига кўра, клуб директорлар кенгаши аъзоларидан бирига номаълум кишилар қўн0ироқ қилиб, агар клуб Чед Эванс билан шартнома имзоласа, унинг қизи албатта зўрланиши ҳақида таҳдид қилган.
Шеффилд Юнайтед"нинг собиқ футболчиси 2012 йилда зўрлаганлик айби билан 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, аммо 2014 йил муддатидан аввал озодликка чиқарилган. "Шеффилд" ҳам бошқа бир қатор клублар каби 26 ёшли ўйинчи билан шартнома имзолашга уринган, аммо ҳар сафар мухлисларнинг норозилигига сбаб бўлган.
Таъкидлаш жоиз, Эванс ҳали ҳам айбини бўйинига олмаган.