Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов: «ЖЧдан қуруқ қолганлигимиз жуда алам қилганди»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг «Best Eleven» нашри терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовдан олган қисқача интервьюсини эълон қилди. Корейс футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров ҳақида Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдирган:

«Сервер бизнинг жамоамиз таркибидаги ҳақиқий сардор ва муҳим футболчи ҳисобланади. У жамоадошларини ўз ортидан эргаштирса ва ёрдам берса, шунинг ўзиёқ жамоамизга катта фойда беради. Сервер Жепаров ва Тимур Кападзени ҳақиқий лидер деган бўлардим. Бизнинг жамоамиз ёшариб бормоқда ва таркибда Жепаров каби футболчилар борлиги анча фойдалидир».

Корейс нашри шунингдек, ЖЧ-2014 саралаш босқичини ёдга олиб ўтган ва шундай ёзади:

«Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик ўрнини Осиё Кубогидаги ғалабалар орқали қоплашни истамоқда. Ўзбек футбол мухлислари ҳали ҳамон 1 тагина гол камлиги туфайли ЖЧдан қуруқ қолишганлигини афсус билан эслашмоқда».

Корейс нашрига терма жамоамиз бош мураббийи бу ҳақда қуйидагиларни айтиб берди:

«Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга бўлган катта иштиёқ билан ўйнаганлигимиз туфайли ЖЧдан четда қолганлигимиз жуда алам қилганди. Ҳаёт давом этаверади. Биз Осиё Кубогида ўз кучимизни кўрсатиш ниятидамиз».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:50, 10.01.2015.
Ўқилди: 7999 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик