"Реал" яримҳимячиси Иско примеранинг 18-турида "Эспаньол"га қарши учрашувда (3:0) Бэйл билан юзага келган вазият ҳақида фикрини билдирди.
Иккинчи бўлимда Бэйл жуда яхши вазиятни голга айлантира олмади, у бунда шериги Роналдуга тўп ошириши ҳам мумкин эди.
"Бу вазиятда Бэйл шунчаки Роналдуни кўрмай қолди. Футболчилар ўзлари қарор қабул қиладилар. У тепди ва мўлжалда адашди - бунақаси футболда бўлиб туради", - дейди Иско.