Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ален Перрин: «Ўзбекистон билан ўйинда дуранг ҳам қониқтиради»

Баҳо:
+ | -

«Ғалаба қозондик. Лекин масъулият барибир оғир. 2-тур олдидан хавотирим икки карра юқори. Чунки менга миллионлаб эмас, миллиардлаб қора кўзлар қараб турибди», - дея сўзлади Ален Перрин.

Хитой терма жамоаси бош мураббийи шогирдлари Саудия Арабистонини катта қийинчилик билан мағлуб этган бўлса-да хафа ҳолатда эди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида франциялик мутахассис ўз дардларини тўкиб сочди:

«Бугунги майдон бундай мусобақани ўтказишга муносиб майдон эмасди. Жуда, жуда, жуда ёмон ҳолатдаги чим! Мен ҳайрон қолдим. Қайтанга машғулотлар ўтказган майдончамиздаги чимнинг ҳолати яхши эди».

14 январь куни айнан мана шу ўйингоҳда Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Хитой бош мураббийи айнан шунинг учун ҳам асабийлашмоқда эди. Сўнгги йилларда Шарқий Осиёда Хитой терма жамоаси нафақат Япония ва Жанубий Кореядан, балки КХДРдан ҳам маълум маънода ортда қолиб кетди. Ҳар ҳолда шимолий кореяликлар 2010 йили ЖЧга чиқишдек улкан орзуларини амалга ошира олишган. Шунинг учун Хитой футболи раҳбарлари Ален Перриннинг олдига ушбу Осиё Кубогида юқори ўринлардан бирини эгаллаш ва Хитойнинг аввалги обрўсини тиклашни вазифа қилиб қўйган.

«Осиё Кубогида мен ниҳоятда катта масъулият остидаман. Франция Кубоги ёки Европа Чемпионлар лигасида қатнашаётгандан кам бўлмаган даражада босим остидаман. Осиё Кубоги жуда муҳим мен учун. Илк турдаги ғалаба ҳам мендаги ҳаяжонни боса олмади», - деди Хитойнинг франциялик бош мураббийи.

Фикрининг охирида у кейинги рақиб - Ўзбекистон ҳақида ўта камтарлик билан қисқагина шундай деди:

«Биз 2-турда ҳам ғалаба қозонсак, аниқ кейинги босқcиҳга чиқамиз. Бор имкониятларимизни ишга солиб, тайёргарликни кучайтиришимиз лозим. Албатта, ғалаба қозонсак яхши. Лекин ўзбеклар билан ўйинда мени дуранг ҳам қониқтиради».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:28, 11.01.2015.
Ўқилди: 14362 марта.
Фикрлар: 77 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6788]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3168]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3071]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2294]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2058]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1961]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1940]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1851]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1643]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1568]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик