Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

АПЛ. «Саутгемптон» «Олд Траффорд»да ғалаба қозонди ва 3-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Саутгемптон" жамоалари ўртасидаги ўйинда сенсация қайд этилди. Рональд Куман шогирдлари "Олд Траффорд"дан ғалаба билан қайтишди.

"Авлиёлар" бугун ўйин давомида ҳимояда ишончли ўйнашга ҳаракат қилишди. Ўйин сўнгида Хуан Матада юзага келган 2та хавфли вазиятни инобатга олмаганда, улар бу ишни уддалашди. Луи ван Гал шогирдлари эса асосан тўпни ҳаводан юқорига узатиш орқали ўйнади, меҳмонларнинг марказий ҳимоячилари ҳаводаги тўп учун курашда деярли ютқазишмади.

Куманнинг захирадан ўйинчи тушириши иш берди. Олдинга чизиққа узатилган тўпни "Саутгемптон" футболчилари эгаллашди ва Пеллени ўнг томондан дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди. Грациано яқин бурчакни нишонга олди, тўп устунга тегиб ортга қайтди. Тадич жарима майдончаси чизиғи устидан нариги бурчакни ишғол қилди.

Юқорида айтганимиздек, Мата "МЮ"ни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди. Аммо дастлаб у деярли бўш қолган дарвозани (дарвозабон тўпни уриб юбориб, ётиб қолганди) ишғол қила олмаган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб яқин масофадан сакраб келган тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

Ушбу ғалабадан кейин "Саутгемптон" "Манчестер Юнайтед"да қувиб ўтиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 21-тур
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 69 Тадич.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Шоу (Блэккетт, 64), Жонс, Смоллинг, Блинд, Ди Мария (Феллайни, 72), Кэррик, Валенсия, Мата, Руни, ван Перси (Эррера, 61).
Саутгемптон – Форстер, Бертран, Клайн, Алдервейрелд (Гардош, 21), Фонте, Ваньяма, Шнайдерлин, Уорд-Проуз, Дэвис (Рид, 80), Элиа (Тадич, 63), Пелле.
Огоҳлантиришлар: Бертран (35), ван Перси (58), Тадич (70), Пелле (75), Кэррик (76).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:09, 11.01.2015.
Ўқилди: 6035 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.