«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал Англия чемпионатининг 21-турида «Саутгемптон»га қарши бўлиб ўтган борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйинни назорат қилган бўлсак-да, голли вазиятларни кўп юзага келтира олмадик. Ўйин бошида рақибга хавфли вазият яратиш учун имкон бердик, шундан сўнг ташаббус бизда бўлди. Гол учун 3та имкониятга эга бўлдик, аммо улар ғалаба учун камлик қилди.
«Саутгемптон» жипслашган ҳолда ўйнади, яхши ҳимояланди. Ишончим комил, улар дурангни кўзлаб келишганди, аммо ғалаба билан қайтишмоқда. Бу нарса ғазабимни келтирди.
Мата гол уриш учун 3та имкониятга эга бўлди, аммо натижани ўзгартириб бўлмайди. Футбол — хатоларга асосланган ўйин. Биз анча яхши ўйнадик, рақиб эса йўқ жойдан гол урди. Биз яхши ўйнашимиз керак ва тўғри қарор қабул қилишимиз лозим», – дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» АПЛ доирасида ўз майдонида ўтказилган ўйинларда 2009 йилдан бери илк марта рақиб дарвозаси томон аниқ зарба бера олмади. Ван Гал эса "МЮ" билан 21-турда сўнг 37 очко жамғариб турибди. Ўтган йили Дэвид Мойес ҳам ушбу турдан сўнг шунча очко жамғарганди.