"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери "Олтин тўп" совринига жамоадоши Мануэль Нойер ҳақли эканини, аммо сайловлар одилона ўтмаслигига ишонишини таъкидлади.
"Мен "Олтин тўп"га Нойер ҳақли деб ҳисолайбман. Аммо, барчамиз "Олтин тўп"га овоз бериш жараёни қандай ўтишини биламиз. Бу жуда кулгули ҳолат", - дейди Рибери.
Эслатиб ўтамиз, Франк Рибери ўтган йили "Олтин тўп" учун Месси ва Роналду билан куршаган ва якунда улардан ортда қолиб рўйхатда учинчи ўринни қўлга киритган эди. Ўшанда, "Бавария" клуби расмийлари сайловлар ҳаққоний бўлмаганини таъкидлашган эди.