"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоа ҳақида сўнгги вақтларда матбуотда ёзилган хабарларнинг барчаси асоссиз ва ёлғон эканини айтди.
"Бизда мураббий билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоа кийиниш ҳонасида Луис Энрике ҳўжайин эканини футболчилардан ҳеч ким шубҳа остига қўймаган. Афсуски, кўпчилик журналистлар биз ҳақимизда хабар ёзаётганда, гўё ушбу хабарни уларга етказаётган "Барселона" футболчиларини манба қилиб кўрсатишмайди. Биз ҳақимизда ёзилганлар эса ёлғон. Сенга барчаси фарқи йўқ бўлиб турган пайтда қўлга микрофон, қоғоз ва қалам олиш осон. Биз мураббийимизни ҳурмат қиламиз, агар муаммо бўлса уни клуб ичида ҳал қиламиз", - дейди Маскерано.