"Атлетико" яримҳимочиси ва Туркия терма жамоаси сардори Арда Туран йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда биринчи ўринни Иоахим Лёвга эмас, клубдаги устози Диего Симеонега овоз берганини маълум қилди.
ФИФА расмий сайтидаги маълумотга кўра, Турон биринчи ўринга Иоахим Лев, иккинчи ўринга - Жозе Моуриньо, учинчи ўринга Диего Симеонени қўйгани келтирилган.
"Олтин тўп" соҳиби ва йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда менда кўп саволлар юзага келди. Мендан сўрашганда Диего Симоене ва Криштиану Роналдуга овоз берган эдим. Менинг учун энг яхши мураббий - Диего Симеоне, агар у совринни қўлга киритганда жуда хурсанд бўлар эдим. Мутбуот буни билишини истар эдим. Ҳеч кимда савол туғилмаслиги учун буни оммага маълум қиляпман", - дейди Турон.