Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Медаль керакми, Сергеевга ишонинг!»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2015ни ғалаба билан бошлади. Терма жамоамизнинг КХДР устидан қозонилган ғалабасига нисбатан хориж матбуотида қандай муносабатлар билдирилди. Қуйида ана шундай фикрларнинг айримлари билан танишишингиз мумкин.

Чехиялик футбол журналисти Томаш Даничек ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеевнинг ишқибози эканини ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали таъкидлаб ўтди. Эътиборли томони, Ўзбекистон - КХДР ўйини бошланмасидан аввал Сергеевнинг бошланғич таркибда эканини кўрганидан сўнг, "Мен фақат унинг ўйинини томоша қиламан. У ажойиб, ёш ҳужумчи. Эҳтиёт бўлинг!", дея ёзганди. Табиийки, Сергевнинг ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилганидан кейин чехиялик ҳамкасбимиз ўз хурсандчилигини яшириб ўтирмади.

"Игорь Сергеев, шубҳасиз, Осиё кубоги-2015даги менинг энг яхши кўрган ўйинчим. Мен бутун мусобақа давомида у ҳақидаги фикрларим билан сизни "қийнайман". Унинг жарима майдончаси ичида қандай ҳаракат қилишини кўрдингизми? У ўз вақтини кутади ва тўп етказилиши билан кутилмаганда бош билан зарба беради. Мен уни ҳақиқий "жарима майдончаси футболчиси" деб айтаган бўлардим. Шунингдек, Жепаровнинг чиройли узатмасини ҳам эътироф этиш лозим. Шу боис, Сергеев Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳим ҳужумчи. Жамоа мусобақада медалларни қўлга киритишни истаса, уни доимо майдонга тушириши лозим, - дея ёзади Томаш Даничек.

Шунингдек, Осиё кубогини Твиттер орқали кенг ёритиб бораётган @SandalsForGoalposts саҳифаси Сергеев ва Рашидовни муваффақиятли дебют билан табриклади.

“Ўйин сўнгидаги "драматик" вазифтни инобатга олмаганда, Ўзбекистон иккинчи бўлимни яхши ўтказди. Айниқса, ўйиннинг 87-дақиқасида улар "Барселона" услубида ҳужум ташкил қилишди, фақат Турсуновнинг зарбаси голга айланмади. Сергеев ва Рашидов Осиё кубогида дебют қилганига қарамай, улар яхши таассурот қолдиришди", дея қисқача таъриф бериб ўтди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:37, 13.01.2015.
Ўқилди: 10765 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик