Криштиану Роналду Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган маросим пайтида ўзининг ўғли Барселона ҳужумчиси Лионель Месси иштирокидаги барча ўйинларни ва унинг иштирокидаги ўйинлар видеосини томоша қилишининг Месси билан сухбат чоғида айтиб ўтган.
12 январь куни Цюрихда бўлиб ўтган ФИФА йил лауератларини аниқлаш маросимида қизиқ ҳолат юз берган. Маросим бошланишидан олдин Роналду ўз ўғли ва онаси билан стол атрофида ўтирган пайтда залга Лионель Месси кириб келган. Аргентиналик футболчи эса Роналду оиласи билан кўришиш учун стол атрофига келади ва иккала футболчи ўзаро суҳбатлашиб ўтиради. Суҳбат давомида Роналду Мессига "Лео, ўғлим сенинг иштирокингдаги ўйинларни барчасини томоша қилади ва фақат сен ҳақингда гапиради", - дейди. Роналдунинг ўғли аргентиналик футболчининг олдига келганда эса, Месси унга қарата, "Наҳотки, бундан уялмайсанми", дея кулги аралаш ҳазил қилади.
Иккала футболчи ўртасидаги суҳбат анча давом этади ва шундан сўнг ҳар иккаласи маросимда қатнашиш учун ўзларига ажратилган жойга бориб ўтиришади.