"Атлетико" ҳужумчиси Фернандо Торрес Испания кубоги 1/8 финалида "Реал"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (2:2) фикрларини билдирди.
"Бугун ажойиб кун бўлди, бундан завқланиш керак. Биз дуранг ўйнадик, бу аммо ўзимизни ишончли ҳис қилиш учун етарли. Эрта урилган гол ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишга имкон берди, умумий натижа хавф остида эмас эди, биз қаттиқ қаршилик кўрсатмадик", - дейди Торрес.