Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

Арбелоа:"Касильяс билан муаммо йўқ, Моуриньо эса бизга ҳам ота, ҳам дўст эди"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳимоячиси Альваро Арбелоа жамоадоши Икер Касильяс билан муносабатларида муаммо йўқлигини ва собиқ устози Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.

"Касильяс билан ўртамизда муаммо йўқ. Биз жамоадошмиз, биз у билан совринлар учун курашяпмиз. Ҳаётда дўстлар орттириш Фейсбукда орттиришдан кўра қийинроқ.

Моуриньога келсак, у бизга шу қадар яқин эдики, баъзан ота каби, баъзан дўст каби муомала қилар эди. Энди у ўз ишидан завқланмоқда. Мен бошқа барча устозларим каби у билан мулоқотни давом эттирмоқдаман", - дейди Арбелоа.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо Мадриддаги сўнгги мавсуми охирида жамоанинг баъзи футболчилари билан зиддиятга борган эди. Мутахассис Испания терма жамоаси посбони жароҳатидан қайтганидан сўнг захирага ўтқазиб қўйган эди.

Манба: championat.ru
Киритилди: 09:41, 20.01.2015.
Ўқилди: 4200 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.