"Реал"нинг собиқ яримҳимоячиси Гути жамоа ҳужумчиси Карим Бенземанинг ўйини ҳақида фикр юритди.
"Бенземанинг ўинини томоша қилиш - менинг севган машғулотим. У 2015 йилни зўр бошламади, аммо у ўтган йилнинг охиридаги каби ўйнай бошлашига умид қиламан.
У Роналду билан бир-бирини жуда яхши тушунади, аммо Карим бироз эгоист бўлиши керак ва голлар уриши керак. Марказий ҳужумчилар эгоист бўлишади ва гол билан яшайдилар. Бунинг ёмон жойи йўқ", - дейди Гути.













