Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Ўзи дунёда Балотелли учун мос жамоа бормикин?

Баҳо:
+ | -

sports.ru сайти мухбири Александр Скворцов ўзининг навбатдаги мақоласида замонавий футболнинг иқтидорли ва шу билан бирга энг ноодатий феъл-атвор эгасининг келажаги ҳақида мулоҳаза юритди. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. 

Одам-авария яна муаммолар гирдобига йўлиқди. Бундан ажабландикми? Заррача йўқ. Унинг учун қайғуряпмизми? Йў-ў-қ!

У дастлаб "Интер"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганида, барча футболчининг фаолиятидаги ёрқин дамлар энди бошланаётганига ишонганди. Балотелли "Милан" формасини кийганида эса аввалги умид янада жонланди – у айнан шу ерда ўз маҳоратини ишга солади. Уни "Ливерпул"га 20 миллион еврога пуллашганида ҳам жуда кичик бўлса-да, умид бор эди. Аммо ўшанда бир савол кўпчиликни қийнагани рост: "Нима учун мерсисайдликлар Марио учун шунча кўп пул сарфлашди?!".

Жавоб оддий: Чемпионлар Лигасида "Лудагорец" ҳамда Лига Кубогида "Суонси" дарвозасига киритилган голлар учун. Ҳар бир гол учун ўн миллиондан. 

Шу ерда жиддий бир савол туғилади: Марио Балотелли ўзлигини топиши учун қаерга йўли олиши керак? Маълум вақт илгари ўз вақтида Балотелли билан бирга ишлаган "Интер" устози Роберто Манчини футболчини Адрианонинг тақдири кутиб турганига шаъма қилганди. 

Қарангки, Марионинг келажагидан ҳатто аввал унинг ёнини олган, уни ҳимоя қилган инсонлар ҳам хавотирланишяпти. Марио тарафдорлари бундан 4-5 йил муқаддам унинг бир текис фаолият юритмаслигини оғир феъл-атвори билан хас-пўшлаб, вақт ўтгач ҳаммаси ўз ўрнига тушиши ҳақида гапиришарди. 

Йўқ, вазият улар айтганидек изга тушмади. Балотеллининг миясини четдан билдирилган зарарли маслаҳатлар мунтазам равишда чалғитиб турди: "Тўп учун курашма, сен улар каби малай эмассан", "бошидан айрилган телбадай югурма", "айёрлик билан пиёда юриб, бу ерда аслида ким Қирол эканини тушунтириб қўй", "одамлар эътиборини тортган маҳалда мағрурлигинг билан барчанинг асабига ўйна".  

Бу олам 7 йил мобайнида Мариони тушунишга ҳаракат қилди. 

Дэвид Платт қўлларини туширди: "Балотелли – ҳақиқий топишмоқ".

Анча донишманд бўлган Карло Маццоне барчани хушёрликка чақирди: "Унутманглар, Балотелли – фитначи!".

Йохан Кройфф вазиятга чуқурроқ ёндашишга қарор қилди: "Балотеллининг фожиаси етарлича таълим-тарбия олмаганида".

Футболчининг агенти Мино Райола эса умуман бошқа сабабни ўртача ташлади: "Балотелли қизини жуда кам кўраётгани учун муаммоларга ўралашиб қолган".

Бўлди. Етади. Бу каби гап-сўзлар жонга тегди. 

Балотеллининг фаолияти сон-саноқсиз туҳфалардан иборат. Чунки тақдир уни чек-чегарасиз иқтидор билан сийлаганди. Агар бундан чамаси беш йил муқаддам италияликнинг салоҳиятига кимдадир шубҳа туғилганида эди, унинг ҳаёт йўли на Манчестер, на Милан ва на Ливерпуль билан кесишмасди. Энг катта таҳмин билан у Мантуя, Модена ёки Ливорнода пайдо бўларди. Ҳаммаси ўтиб кетди – топ-клублар энди унинг учун навбат кутиб турганлари йўқ. 

Матбуотда "Юве"нинг Балотеллига қизиқиш билдиргани ҳақида гап-сўзлар чиққанди, аммо бу шунчаки миш-мишлигича қолиб кетди. Кейинчалик Грециянинг "Олимпиакос" ва А серияда жон сақлаш учун курашётган "Парма"да футболчини ижарага олиш нияти туғилди. Мана бу таклифлар ҳақиқатга анча яқин. Бундан кейин Марио учун бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин. 

Мен "Ливерпул"нинг нималарни ўйлаб Балотеллини сотиб олганини ҳалигача тушуна олмаяпман, яна жуда катта маблағ эвазига. Бу худди анча вақт ишлатилган, аммо ташқи тарафдан жуда ҳашаматли автомобилни харид қилишга ўхшайди. 

Бразилиядаги Жаҳон чемпионатидан сўнг Сильвио Берлускони ўзини эслатиб қўйди: "Мен Балотеллини 35 миллион еврога инглиз клубига сотишни истардим – аммо энди уни ким ҳам сотиб олади?". Мартабали амалдорнинг омади чопди – "Ливерпуль" футболчининг жисмоний тайёргарлиги, энг муҳими оғир феъл-атворини чуқур ҳис қилса-да, барибир катта таваккалга қўл урди. Энди эса мерсисайдликлар ўзига ўхшаган таваккалчи харидорни излаш билан овворалар. 

Марионинг "қизиллар" билан тузган шартномаси 2018 йил ёзида якунига етади. Вазиятдан чиқиб кетиш учун мерсисайдликлар олдида иккита йўл бор: ҳозирнинг ўзида яхши ижарачи топиш ёки Балотеллини жамоа фойдасига хизмат қилдиришга уриниш.

Марио эса ҳамон ўзига юқори баҳо беришда давом этаётир. Шу сабабли у "Парма"да маълум вақт тўп суриш фикрини зудлик билан рад этди. Шунга қарамай Марио учун ҳақиқий синов онлари яқинлашмоқда. Дунё даражасидаги футболчи бўлиш унинг қўлидан келмади. Демак, ҳаммасини бошқатдан кўриб чиқиши зарур. Менимча, у океанортида ҳақиқий юлдузга айланади.  МЛС – Марио учун энг мақбул йўл, чунки Европа унинг инжиқликларидан жуда тўйди. 

Эҳтимол, айни вақтда АҚШ Супер Марио учун ўз маҳоратини кўрсатиши ва турли гап-сўзлардан ҳоли бўлиши учун дунёдаги ягона ҳудуд бўлиб қолаётгандир. 24 ёшли футболчи океан ортига йўл олиши ва бемалол "Чикаго Файр", "Коламбус Крю" ёки "Филадельфия Юнион"нинг юлдуз ўйинчисига айланаши мумкин. 

Бундан ташқари сирли қитъа Марионинг ўзига ҳам ёқиб қолиши шубҳасиз. Италияликнинг кутилмаган қарорларию ностандарт ҳатти-ҳаракатлари, айниқса,  "WhyAlwaysMe?" ("Нима учун ҳар доим мен?") ёзуви туширилган футболка  америкаликларда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Аммо унинг МЛСдаги шон-шуҳрати урилган голлар, ғолиб чиқилган яккакурашлар сони ёки майдонда босиб ўтилган километрлар билан ўлчанмайди. 

Хўш, нима учун унинг қаерда фаолият юритиши кўпчиликнинг бош-оғриғи бўлиши керак? Ўзи Марио Балотелли умуман олганда кимгадир ниманидир исботлаши шартмикин? Бизнингча, ҳали Марио футболда ўз сўзини айтиб улгурмади.

Қайд этилишича, XIX асрда Қўшма Штатларда цирк артистлари жуда ҳам машхур бўлишган экан. Тўғри, МЛС – ҳеч қандай цирк томошаси, Марио эса масхарабоз эмас. МЛС жаҳонда жуда тез тараққий этиб бораётган, ҳатто жаҳон футбол юлдузлари оромини ўғирлаган Лигадир. Ҳамма гап унга муносиб бўлишда қолган. 

Океан орти барча ноодатий ва ёрқин нарсаларни хуш кўради. Агар шу қоидани ҳозирги вазиятда қўллайдиган бўлсак, демак, Марио Балотеллида ҳақиқий афсона ва бутун авлод учун кумир бўлиб қолишга ҳали ҳам имконият бор. 

Маҳмуджон АЗИМОВ
таржимаси

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:12, 24.01.2015.
Ўқилди: 6384 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.