Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Осиё кубоги-2015. Эрон ФИФАга шикоят ёзди

Баҳо:
+ | -

Эрон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финалида Ироққ пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганига қарамай, мусобақани тарк этишни истамаяпти. Улар Ироқ устидан ФИФАга шикоят ёзишган.

Гап шундаки, Ироқ терма жамоаси сафида Осиё кубогида иштирок этаётган Аъло Абдулзаҳро 2014 йил бошида 6 ой давомида Эроннинг "Тракторсозий" жамоасида ўйнаган. Ўша пайтда Эрон Антидопинг қўмитаси унинг организмида допинг моддаси (метелгексанамин) борлигини аниқлаган. Шундан сўнг Абдулзаҳро Ироқнинг "Аш-Шорта" жамоасига ўтиб кетган. Ярим ҳимоячи Осиё кубогининг чорак финалида бошланғич таркибда майдонга тушиб, 65 дақиқа ўйнаган.

Эрон футбол федерацияси мазкур масаласи юзасидан ФИФАга иккита мактуб йўллади. Терма жамоа ҳали Австралияни тарк этгани йўқ. Улар душанбагача Сиднейни тарк этмоқчи эмаслар. Айнан душанба куни Жанубий Кореяга қарши ярим финал бўлиб ўтади. Эрон футболи раҳбарлари ушбу масалани ОФК билан ҳам муҳокама қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, организмида метелгексанамин моддаси топилган футболчи 6 ойдан 24 ойгача футболдан четлаштирилади.

Эрон терма жамоаси Ироқнинг мусобақадан четлаштирилишидан ва ўзи ярим финалда Жанубий Кореяга қарши майдонга тушишдан умид қилмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:33, 24.01.2015.
Ўқилди: 15339 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.