Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Кореяликлар Ча Ду Рини терма жамоадан кетишини исташмаяпти

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубоги чорак финалида Ўзбекистон терма жамоасига қарши фантастик ўйин намойиш этган ҳимоячи Ча Ду Ри ушбу мусобақа якунига етгач терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Чорак финалдан сўнг Жанубий Корея ОАВлари ва кенг футбол жамоатчилигидан иборат "Ча Ду Рини терма жамоада олиб қолиш ҳаракати" юзага келди ва ОАВ орқали тарғибот олиб бормоқда. Ҳозиргача терма жамоага ўн минглаб хатлар келган ва Ча Ду Рининг терма жамоадан кетишига қарши эканликларини таъкидлашмоқда. Кўпчилик Ча Ду Ри яна 3 йилгача терма жамоада ўйнай олишини айтмоқда.

Бугун футболчининг ўзи "Спортс Кёнгҳянг" газетасига интервью бериб, ўз қарори қатъийлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

"Ёш ўтган сари футболчида жисмоний ҳолатини тиклаши қийин кечади. Айниқса, мана бундай қисқа муддатли турнирларда бу яққол билиниб қолади. Мен бундай ёшимда Россияга қандай боришим мумкин? (ЖЧ-2018ни назарда тутяпти) Мени шундай ҳолатда кузатиб қўйишингизни истайман. Агар қўлимдан келса терма жамоадаги укаларимга ёрдам беришда давом этардим", - деди 35 ёшли Ча Ду Ри.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:07, 24.01.2015.
Ўқилди: 5305 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5233]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4392]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3609]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3432]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2839]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2793]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2602]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2443]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2424]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2384]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик