Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 2:1

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" жамоаси Тошкентдаги йиғиндаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди. Чилонзордаги ўйингоҳда ўтган учрашув тақдирини дарвозаларга белгиланган пенальтилар ҳал қилди десак хато бўлмайди. Киритилган барча голлар пенальтилардан кейин рўй берганлиги фикримизга асос бўла олади. Баҳс бошида олмалиқликлар Мўйдин Мамазулуновни жарима майдончалари ичида қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун пенальти белгиланди. Шаҳбоз Эркиновнинг дастлабки зарбасини «Олмалиқ» посбони қайтарган бўлсада, Эркинов такрорий зарба билан гол уришни уддасидан чиқди. Танаффусга яқин «Навбаҳор» дарвозасига ҳам пенальти белгиланди. Ислом Исоқжоновнинг биринчи зарбасини Хўжаев қайтаришга эришганди. Аммо, учрашув ҳаками Анатолий Рубаков 11 метрли жаримани қайтадан амалга ошириш кераклигини билдирди. Исоқжонов иккинчи уринишда хатога йўл қўймади.

Учрашувнинг қолган вақти давомида жамоаларда гол уриш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Вазиятлардан фойдаланишдаги хатолар эса футболчиларга ўйиндан гол уриш имкониятини бермади. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада, Рубаков "Навбаҳор" дарвозасига иккинчи пенальтини белгилади. 11 метрлик жаримадан самарали фойдаланган «Олмалиқ» якунда 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

 

Назорат учрашуви

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" 2:1

 

"Навбаҳор": Хуршид Хўжаев, Раҳматилло Бердимуродов, Дилшод Жабборов, Бобир Акбаров, Алишер Саматов, Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Аъзам Алиев, Шаҳбоз Эркинов, Мўйдин Мамазулунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Усмонов, Отабек Валижонов, Юрий Рижко, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 17:40, 24.01.2015.
Ўқилди: 3619 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.