Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Сардор Рашидов: «Хориж клубларидан қизиқиш борлигини рад этмайман»

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубоги-2015даги иштирокини якунлаган терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди. Футболчиларимизни кутиб олиш учун Тошкент халқаро аэропортига чиқдик ва йигитларимиздан бир нечтаси билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

Асосий “нишон”имиз ОК-2015да ўзини ҳар томонлама кўрсата олган Сардор Рашидов бўлди. Сардор қор тинмай ёғаётгани ва ўзининг узоқ парвоздан сўнг чарчаганига қарамасдан саволларимизга жавоб қайтарди.

“Осиё Кубоги-2015 мусобақасидан жуда яхши таассуротлар қолди. Турнир биз учун ёмон ўтгани йўқ, назаримда. Кўнгилни хира қиладиган жиҳат шундан иборатки, биз иштирокимизни чорак финалдаёқ якунлашга мажбур бўлдик. Аслида узоқроққа боришни мақсад қилгандик. Лекин бироз омад етишмади.

Умуман олганда, Австралиядаги турнирдан фақат ижобий таассуротлар қолди. Бундай нуфузли мусобақада илк марта иштирок этдим. Шу боисдан оз бўлса-да ҳаяжон бўлди. Аммо қўлимдан келганча ўйнашга ҳаракат қилдим”, - дейди футболимизда янги порлай бошлаган “юлдуз”.

Ҳа, Сардор қитъа чемпионатида ўзини кўрсатди. Унинг ўйини кўплаб мухлис-у мутахассисларга манзур бўлди. Шу боисдан сўнгги кунларда “Бунёдкор” аъзосига бир қатор хориж жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани тўғрисида хабарлар тарқала бошлади. Бу ҳақда футболчининг ўзидан сўраганимизда, у қуйидагича жавоб қилди:

“Хориж клубларидан менга қизиқиш бўлаётганини рад этмайман. Аммо ҳозирча бирор аниқ гап ҳам айта олмайман. Тез орада агентим билан учрашиб, бу хусусда бафуржа гаплашиб оламан. Яқин кунларда бу борада ҳам янгиликлар бўлиб қолади”, - дейди футболчи SPORTS.uz'га.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 10:58, 25.01.2015.
Ўқилди: 17922 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.