Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Брендан Роджерс: «Балотелли бетоб эмас, шунчаки асосий таркибга кира олмаяпти»

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” бош мураббийи Брендан Роджерс ҳужумчи Марио Балотелли нима учун Англия Кубоги доирасида “Болтон”га қарши (0:0) ўйинда майдонга тушмаганлигини изоҳлаб ўтди.

"Балотелли касал эмас, у шунчаки таркибга кира олмаяпти. "Ливерпуль" футболчисига нисбатан қандай талаблар қўйилишини у билади. Мен ҳар кунги машғулотлар асосида хулоса чиқараман. Ҳеч ким учун алоҳида имтиёзлар йўқ, Марио ҳам бундайн мустасно эмас. Борини ва Ламберт машғулотларда тинимсиз меҳнат қилишмоқда ва ўйинларда фойда келтиришмоқда. Мен буни инобатга оламан. Жамоага наф келтиришни истасанг, асосий таркибга кириш учун бир ҳафта давомида машғулотларда ишла. Балотелли учун бу қийин, аммо у жамоанинг даражасини билади. Барча бизнинг тажовузкор прессингимизни кўриб турибди. Сен бунга қодир бўлмасан, у ҳолда ўйнамайсан. Биз кеча футболчилар билан суҳбатлашдик, Балотелли ҳам вазиятни яхши тушуниб турибди", - дейди “Ливерпуль” устози.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 11:20, 25.01.2015.
Ўқилди: 3372 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4068]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2514]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2499]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2375]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2314]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2219]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2125]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2118]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2024]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1818]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик