"Реал"нинг янги яримҳимоячиси Лукас Силва 16-рақамда ўйнайдиган бўлди, дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Бразилиялик 21 ёшли футболчи жамоа футболчиси сифатида таништирилди. Таништириш маросими "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди.
Лукас Силванинг мадридликлар шартномаси 5 йилга мўлжалланган.













