Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Жозе Моуриньо: "Жуда кучли рақибни мағлуб этганимиздан хурсандман"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия лигаси кубогида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу янги ""Ливерпуль" - жуда қийин рақиб, шунинг учун икки ўйин натижасига кўра жуда кучли рақибни мағлуб этганимиздан бахтиёрман.

Ўйин тақдирини 90-дақиқадан олдин урилган гол ҳал қилиши керак эди. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ футбол ўйнадик.

Менинг Рамиресим қайтди, бу куннинг иккинчи қувончли хабари. Биринчиси - финалга чиққанимиз. Энди бир ҳафталик машғулотлардан сўнг Рамирес сафимизда.

Диего Коста билан вазиятда пенальти бўлганмиди? Агар бир нима дейдиган бўлсам, одамлар "яна Моуриньо" дейишади. Агар айтадиган бўлсам FA мени жазолайди, улар ҳар доим бунга интиладилар. Шунинг учун бу ҳақда сиз гапиринг, ҳаммаси ойдин эди.

Асосийси - биз ғалаба қозондик, футболчилар хурсанд, мухлисларга эса гап йўқ. "Уэмбли"даги финал ўзача ҳодиса. Бу тарихий жой. Мухлислар ҳар доим у ерда бўлишни истайдилар ва бизни у ерга етакладилар.

Коста "Ливерпуль"нинг икки ўйинчисига қўполлик қилди? Қарорлар ҳақида гапиришни истамайман. Нимадир ҳақида гапирсам, буни билишим керак. Агар футболчи ҳужумни қўли билан тўхтатиб қолса - бу сариқ карточка. Агар футболчи рақибни жарима майдони ичида йиқитса - бу пенальти. Майли, Коста ва пенальти ҳақида гапиринглар, аммо унга футбол ўйнашга қўйиб беринглар", - дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:02, 28.01.2015.
Ўқилди: 4564 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик