"Реал" мухлислари Искони жамоанинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топишди.
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско - клуб мухлислари томонидан ўтказилган сўровда жамоанинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
"Сантьяго Бернабеу"даги мухлислар меҳри мен учун жуда қадрли. Бу нарса мени бахтли қилади. Умид қиламанки, уларнинг ишончини ўз ўйинларим билан оқлайман", - дейди Иско.
Маълумот учун, Иско "Реал" сафида ушбу мавсумда 17та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 5та голга ассистентлик қилган.













