Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Жозе Моуриньо «Манчестер Сити»га қарши ўйин олди матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 22 тури доирасида “Манчестер Сити”га қарши кечадиган учрашув олдидан ўтказиладиган матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортди. Тадбир бугун бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди.

Ҳозирча бу борада лондонликлар томонидан ҳеч қандай расмий баёнот берилмаган. Тахмин қилинишича, португалиялик мураббий “Челси” футболчилари ҳақида айтган гапи учун Англия футбол ассоциацияси томонидан жаримага тортилганига жавобан шундай норозилик билдиришга қарор қилган.

Моуриньо бир неча бор ҳакамларни танқид қилгани учун жазоланган эди. Унинг охирги гаплари Диего Коста “Ливерпуль”га қарши кечган ўйиндаги қўполлиги учун 3 ўйинга четлатилгани билан боғлиқ бўлган. Бугун Диего Коста бу жазо борасида шикоят қилиши мумкин.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:43, 30.01.2015.
Ўқилди: 3970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4068]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2514]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2499]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2375]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2314]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2219]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2125]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2118]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2024]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1818]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик