Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Лемпард: «Икки буюк жамоа шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» жамоаси ярим химоячиси Френк Лемпард 13 йил футбол ўйнаган «Стемфорд Бриж»да яна майдонга тушганидан мамнун.

«Аристократлар» ва «шаҳарликлар» ўртасидаги ўйин 1-1 натижасида ўз якунига етди.

«Бу майдонга қайтиб яна ҳаракатланиш менда ғалати ҳиссиёт пайдо қилди. Аммо буни олдиндан билган эдим. Майдонга тушишим билан туйғуларим аралашиб кетди. Анчадан бери бу майдонда ўйнамаган эдим. Бу жой мен учун асосий жойлардан ҳисобланади. Шунинг учун мен бу ерга қайтишни жуда ҳам кўп хоҳладим.

Ниятим амалга ошиб, бу улкан майдонда ўйнаш қайта насиб қилди. «Челси» мухлислари доим ўз жамоаларига мухлислик қилишган. Агарда «Челси»нинг собиқ футболчилари ташриф буюришса-да уларга илиқ ҳурматда бўлишади. Бугун мухлислар «Челси»ни сўнгги дақиқагача қўллаб-қувватлаб туришди. Лекин ўйин якунланганидан сўнг улар менга унутилмас ҳис-туйғулар совға қилишди.

«Манчестер Сити»нинг мухлислари ҳам «Челси»никидан қолишмаган ҳолда бизни бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб турди, бу учун барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Икки буюк жамоа сафида ўйнаганимдан бағоят хурсандман», - дейди собиқ «Челси» ярим ҳимоячиси.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 21:18, 01.02.2015.
Ўқилди: 4479 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.