Италия чемпионатининг 21-турида "Милан"га қарши учрашувда (1:3) миланликлар дарвозасига гол киритган "Парма" яримҳимоячиси Антонио Ночерино охирги вақт давомида рақиб бош мураббийи Филиппо Индзагининг қариганини сезибди.
"Икки ой олдин Индзаги билан суҳбатлашганимда, у менга ёшроқ кўринган эди. Энди эса шундай қариб кетибдики! Йўқ, мен мураббий бўлмайман (кулади). Унга энг яхши тилакларимни тилайман, у футбол билан яшайди. У менинг дўстим ва яхши инсон", - дейди Ночерино.