Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Германия Бундеслигаси, 19-тур: "Бавария" ўз майдонида очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда Германия Бундеслигаси 19-тур баҳсларига старт берилди. Турнинг марказий учрашуви эса Мюнхенда "Бавария" ва "Шальке" жамоалари ўртасида кечди.

Бундан олдинги турда сафарда "Вольсфбург"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Бавария" бу сафар ўз майдонида очко йўқотди. Гвардиола жамоаси биринчи бўлимдаёқ майдонда камчилик бўлиб қолганига қарамай, ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишнинг уддасидан чиқишди. Аммо, Шальке футболчилари орадан кўп ўтмай ҳисобни тенглаштира олишди ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Таъкидлаш лозим, ўйиннинг биринчи бўлимида "Шальке" футболчилари пегальтидан унумлик фойдалана олишмаган.

"Бавария"ни аввалги турда мағлуб этган "Вольфсбург" сафарда "Айнтрахт" билан дуранг ўйнади - 1:1.
Бугун Германия Бундеслигасида 19-тур доирасида яна бир қанча учрашувлар бўлиб ўтади.

Германия Бундеслигаси, 19-тур.
3 февраль.
"Бавария" – "Шальке-04" – 1:1
Голлар: Роббен, 67 - Хёведес, 72
Амалга оширилмаган пенальти: Чупо-Мотинг, 18. ("Шальке")
Огоҳлантиришлар: Бенатиа, 64; Визер, 80; Швайнштайгер, 86 – Хёведес, 46.
Четлатиш: Боатенг (17).

"Айнтрахт Ф" – "Вольфсбург" – 1:1
Голлар: Айгнер (58) - Бендтнер (88).

"Боруссия М" – "Фрайбург" – 1:0
Гол: Херманн (23).

"Ганновер" - "Майнц" - 1:1 (1:0)
Голы: Бриан (26) - Сото (77)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:43, 04.02.2015.
Ўқилди: 4987 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.