"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 22-турида "Атлетико"га қарши учрашув олдидан ғалаба умид қилаётганини билдирди.
"Атлетико"дан қўрқмаймиз. Дуранг ҳақида ҳам ўйлаганимиз йўқ. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Жамоамиз етарли даражада мотивацияга эга. Ўзимизга ишончимиз баланд, ажойиб учрашув ўтказамиз, еб ўйлайман.
Криштиануга келсак, у жазони ўтаб бўлди ва катта иштиёққа эга. Қатнаша олмайдиган футболчилар борасида хавотирда эмасмиз. Марселонинг ўрнида Коэнтрау ёки Арбелоа ўйнай олади. Марказда Рамос ва Пепе ўрнида Варан ва Начо ўйнай олади", - дейди Анчелотти.