Кейинги мавсумдан New Balance компанияси ҳозирда “Ливерпуль”нинг техник ҳомийси бўлган Warrior компанияси ўрнини эгаллайди.
Аввал мерсисайдликлар учун спорт кийимини тикиш билан шуғулланган АҚШнинг Warrior компанияси жамоага ҳар йили 33 млн евро тўлаб турарди. Компания билан жамоа ўртасидаги амалдаги шартнома яна 6 йил амалда бўлади, бироқ техник ҳомийнинг ўзгариши ҳеч қандай муаммоларни келтириб чиқармайди, чунки New Balance компанияси Warrior’нинг шўъба корхонаси ҳисобланади.
LFConline нашри маълумотларига кўра, янги келишув “Ливерпуль” жамоасига 400 млн евро фойда келтиради.
New Balance компанияси “Ливерпуль”га эгалик қилувчи Fenway Sports Group компанияси каби АҚШнинг Бостон шаҳрида жойлашган.