"Ливерпуль" клуби ва Англия термасининг собиқ яримҳимоячиси Жейми Реднапп "МЮ" футболчиси Уэйн Рунининг ҳозирги позицияда ўйнаши борасида фикр билдирди.
"Руни менинг жамоамга қарши яримҳимояда ҳаракат қилса, жуда хурсанд бўламан. Айнан шу чизиқда у хавфсизроқ. Ҳар қандай ҳимоячи Рунининг дарвозадан узоқда бўлишини истайди. Шунинг учун ундан яримҳимояда фойдаланиш манитиқсизлик.
Исталган ўйинчи 30 метрга пас бера олиши мумкин, аммо камдан кам ўйинчи жарима майдони ичида Руни бажара оладиган ишларни қила олади", - дейди Реднапп.