Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Металлург"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Кеча Осиё Футбол Конфедерациясининг чемпионлар лигаси учинчи босқич саралаш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этадиган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Ал-Жазира”га қарши ўйиндан олдин сўнгги назорат учрашувини Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтказди. Мазкур ўйин ўз навбатида бунёдкорчилар учун стадионнинг майдонини қайта кўздан кечириш, жамоа аъзоларининг унга мослашишлари учун имконият яратиб берди.

Кун бўйи ёғиб турган ёмғир учрашув арафасида бироз кучайди. Бу албатта ўйиннинг сифатига таъсир этмасдан қолмайди. Биринчи таймда жамоалар асосан майдон марказини эгаллаб олиш учун кўп ҳаракат қилишди. Устунлик табиийки, мезбонлар томонида бўлди. Аммо хавфли вазиятларни яратишда бекободликлар унчалик ортда қолишмади. “Металлург”да ҳисобни очиш имконияти ҳам туғилганди. Бироқ аввалига Зоҳид Абдуллаевнинг қулай вазиятда зарбаси ноаниқ чиқди. Дилмурод Каримовнинг 20 метрлар узоқликдан берган кучли зарбасидан сўнг эса Акбар Тўраев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Тайм тугашига олти дақиқа қолганда Сато бурчакдан тўпни жарима майдончасига етказиб берилганда эса ҳисоб очилди. Ҳимоячилар қайтариб юборган тўп Сардор Рашидов томонидан эгаллаб олинди ва у кучли зарбаси билан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига жойлаб қўйди – 1:0.

Иккинчи таймда ҳар иккала жамоа таркибида кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Мезбонлар бу таймда ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди. Шакер Зуаги дублни расмийлаштирган бўлса, Элдор Шомуродов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Умумий ҳисоб - 4:0.

“Металлург” таркибида шу куни бир қатор етакчи ўйинчилар майдонга туша олишмади. Жумладан плеймейкер Алишер Зиёвуддинов, ярим ҳимоячи Аюбхон Нўъмонов, ҳужумчи Шуҳрат Йўлдошевлар жароҳати боис бу ўйинга келишмади. Жамоанинг тўпурари Шаҳзодбек Нурматов ва ҳужумчи Сардор Расуловлар бетоблиги сабабли майдонга тушишмади. Таянч ярим ҳимоячи Суннатилла Мамадалиев клубни тарк этган ва бугунги кунда “Навбаҳор” жамоасида ПФЛ кубогида иштирок этаяпти. Ҳимоячи Саидкомил Акбаров эса “Бухоро” машғулотларида қатнашаяпти.

“Металлург” бунёдкорга қарши ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди:
Металлург: Маъмур Икромов, Даврон Каримқулов, Жавлон Мирабдуллаев, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов (Александр Ковалев, 46), Дониёр Одилов (Суннат Эрматов, 77), Дилмурод Каримов, Саид Абдужабборов (Миртўра Акбаров, 67), Руслан Вагапов, Мурод Тошматов, Зоҳид Абдуллаев(Азиз Муродов, 72).

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:02, 13.02.2015.
Ўқилди: 4395 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4323]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2667]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2602]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2525]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2472]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2421]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2358]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2248]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2129]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2077]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик