Ўзбекистон терма жамоасини шу кунга қадар 18 нафар мураббий бошқариб келган. Furkat.uz сайти ана шу мураббийлар орасида натижаларига қараб, терма жамоамизнинг энг яхши мураббийлари бешлигини аниқлади.
5. Миржалол Қосимов
Натижаси: 50 ўйин, 22 ғалаба, 14 дуранг, 14 мағлубият. Тўплар нисбати: 62:41
Ишлаган даври: 2008-2010, 2012-…
Қосимов қўл остида терма жамоамиз икки марта жаҳон чемпионатига чиқа олмаган бўлса ҳам, у термамизни бошқарган айрим мутахассислардан яхшироқ натижаларни қайд этган. Қосимов билан термамиз илк бор Эронни таслим қилди, Осиё кубогида эса одатий чорак финалга қадар етиб борди. Шунингдек Миржалол Ўзбекистон термасини энг кўп ўйин бошқарган мураббий ҳисобланади.
4. Маҳмуд Рахимов
Натижаси: 7 ўйин, 6 ғалаба, 1 мағлубият. Тўплар нисбати: 24:4
Ишлаган даври: 1999
Маҳмуд Раҳимов Ўзбекистон терма жамоасига 1999 йилда бош мураббийлик қилган. Унинг даврида вакилларимиз фақатгина бир марта Таиланга имкониятни бой беришган. Қолган 6 та ўйинда эса Раҳимов шогирдлари рақибларини йирик ҳисобда таслим қилишган. Маҳмуд ака ўша йили Осиёнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.
3. Рауф Инилиеев
Натижаси: 29 ўйин, 13 ғалаба, 5 дуранг, 11 мағлубият. Тўплар нисбати: 57:32
Ишлаган даври: 2007-2008
Рауф Инилиеев даврида термамиз ҳақиқий ҳужумкор жамоага айланган эди. Унинг мураббийлик пайтида ҳамюртларимиз Малайзия, Хитой Тайпейи, Қирғизистон, Хитой, Сауди Арабистони, Иордания, Сингапур, Ливан каби термаларни йирик ҳисобда таслим қилган эди. Айниқса 2007-йилги қитъа чемпионатида термамизнинг ўйинлари кўпчиликнинг меҳрини қозонди ва Рауф ака йил якунлари бўйича Осиёнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
2. Вадим Абрамов
Натижаси: 28 ўйин, 11 ғалаба, 5 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати: 38:41
Ишлаган йили: 2010-2012
Абрамов пайти термамиз расмий ўйинларда енгилмас жамоага айланган эди. У бошқарган пайтда вакилларимиз фақатгина 3 та расмий ўйинда мағлуб бўлишган. Вадим Абрамов Ўзбекистонни илк бора Осиё кубогида ярим финалга олиб чиққан бўлса, Японияни термасини ҳам биринчи бор мағлуб этишимизда катта ҳисса қўшган эди.
1. Рустам Акрамов
Натижаси: 18 ўйин, 13 ғалаб, 3 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 46:16
Ишлаган даври: 1992-1994
Ўзбекистон термасининг илк мураббийи Акрамовдир. У бошқарган пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги ягона кубокни қўлга киритди. 1994-йилги Осиё ўйинларидаги чемпионликда айнан Рустам аканинг ўрни беқиёсдир. Шу боис ҳам биз бемалол Рустам Акрамовни Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг яхши мураббий деб атасак муболаға бўлмайди.
Фурқат Юсупов