Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Ўзбекистонлик футболчи «Манисаспор» билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Асрор Ғофуров Туркия чемпионатида ўз кучини синаб кўрадиган бўлди. “Пахтакор” жамоаси тарбияланувчиси саналадиган 20 ёшли ярим ҳимоячи Туркия биринчи лигасида иштирок этувчи “Манисаспор” жамоаси билан шартнома имзолади.

Хўш, Асрор Ғофуров ҳақида нималарни биламиз?! Ушбу футболчи қандай қилиб турк жамоасида пайдо бўлди?! Шу саволларга жавоб топиш мақсадида SPORTS.uz интернет ахборот портали мухбири футболчининг ўзи билан боғланди ва унинг “Манисаспор”га бориб қўшилиши қандай амалга ошгани билан қизиқди.

Асрор Ғофуров ҳозир 20 ёшда. Иқтидорли футболчи 1995 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. Футболдаги илк сабоқларини эса “Пахтакор” футбол академиясида олган.

“Футболга ёшлигимдан меҳр қўйганман. Дастлаб маҳаллада ўртоқларим билан футбол ўйнардик. “Миллионлар ўйини”га бўлган муҳаббатим борган сайин ортиб борди ва шу боисдан 2007 йили “Пахтакор” футбол академиясига келдим. Бу ерда Шуҳрат ака Раҳмонқулов қўл остида мазкур ўйиннинг сир-асрорларини ўргана бошладим. 2011 йили “Пахтакор”нинг иккинчи лигадаги жамоаси сафида тўп сурдим. Ҳаракатларим мураббийларга маъқул келган кўринади, келаси йилдан биринчи лигадаги жамоада ва ўринбосарлар таркибида майдонга туша бошладим. Икки йил давомида айнан мазкур жамоада маҳоратимни оширишга интилдим”, — дейди Асрор “Пахтакор”даги фаолияти тўғрисида.

“2014 йилда эса мени турк жамоасида кўрикдан ўтишга таклиф этишди. Мазкур таклифни рад эта олмадим. Боиси ёшлигимдан Европа жамоаларида ўйнаб, мухлисларнинг севимли футболчиларидан бири бўлишни орзу қиламан. Таклиф биринчи лига жамоаси – “Бучаспор”дан тушган бўлсада уни жон деб қабул қилдим. Сабаби қуйи дивизион бўлса ҳам турк жамоасида ўйнаш – кейинчалик кучлироқ чемпионатга йўл олишда пойдевор вазифасини ўташи мумкин деб ҳисобладим. Шу тариқа ўтган йили августда “Бучаспор” йиғинига келиб қўшилдим. Мазкур жамоада 40 кун давомида кўрикдан ўтдим. Деярли барча масалалар ҳал бўлганди, бироқ жамоада молиявий муаммолар бор экан. Шу сабабдан бу клуб билан шартнома имзоламадим ва машҳур “Бешиктош” клуби томон равона бўлдим. “Бешиктош”нинг U-21 жамоаси таркибида машғулотларда иштирок этдим. У ерда ўзим учун жуда кўп нарсаларни ўргандим. Шу орада “Манисаспор” жамоасидан яхши таклиф тушди. Бироз ўйлаб кўргач, мазкур жамоа йиғинига келиб қўшилишга қарор қилдим. “Бешиктош”дан олинган ижобий таассуротлар билан “Маниса”га келдим. Жамоанинг йиғинида иштирок этдим. Ўзимни ҳар томонлама кўрсатишга интилдим. Мураббийлар штабига ҳаракатларим маъқул келди ва шу тариқа “Манисаспор” билан шартнома имзоладим.

Шартнома муддати 3,5 йилга мўлжалланган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби катта ишонч билдиришди. Энди мана шу ишончни оқлаш учун қаттиқ меҳнат қиламан. Олдимга “Манисаспор”нинг етакчи футболчиларидан бирига айланишни мақсад қилиб қўйдим. Ушбу клуб сафида ўзимни кўрсатиш орқали кейинчалик Европанинг бошқа кучлироқ чемпионатларида ўз кучимни синаб кўрмоқчиман. Умид қиламанки, ушбу ниятим амалга ошади”, - дейди 20 ёшли ярим ҳимоячи.

Гувоҳи бўлганингиздек, футболчимиз ёш бўлишига қарамай ўз олдига улкан мақсадлар қўймоқда. Ишонамизки, бу ҳали Асрор учун “катта йўл”нинг дебочаси, холос. Ажаб эмас, катта футболдаги фаолиятини Туркия биринчи дивизонида бошлаган Асрор бир неча йил ўтиб Европанинг кучли чемпионатларида тўп сурса.

Асрор Ғофуров
Туғилган жойи: Сурхондарё вилояти
Туғилган куни: 30.01.1995
Ўйнаган жамоаси: "Пахтакор"
Ҳозирги жамоаси: "Манисаспор" (Туркия)
Майдондаги ўрни: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 180 см.
Оғирлиги: 70 кг

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 12:27, 15.02.2015.
Ўқилди: 12788 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.