"ПСЖ" ҳимоячиси Тиагу Силва Франция чемпионатида "Кан" билан учрашув натижасидан (2:2) норози қолди.
Учрашувда парижликлар тўққиз киши бўлиб якунладилар ва жароҳатлар туфайли тўрт ўйинчисидан ажралдилар.
"Мен ҳеч қачон бунга гувоҳ бўлмаганман - четлатишларсиз ўйинни тўққиз киши бўлиб якунладик. "ПСЖ" охирги ҳафталарда жуда кўп ўйин ўтказди. "Челси" дам олиш кунлари ўйнамади ва бир ҳафта дам олди. Лига биз каби тўрт мусобақада қатнашаётган жамоалар ҳақида ўйлаши керак.
"Челси"га қарши ўйинга уч кун қолганда учрашув ўтказиш - бу нормал эмас. Биз ҳимояга муҳтожмиз. Бу баҳона эмас, аммо тикланишимиз учун бизга вақт керак. "ПСЖ" ва "Монако" каби кўп учрашув ўтказадиган жамоаларга ёрдам бериш керак", - дейди Силва.