Бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида “Бунёдкор” клуби “Ал Жазира” билан майдонга тушади. Янги мавсумда клубларимиз иштирокидаги илк расмий учрашувга бўлган қизиқиш анча баланд.
Бир неча кун олдин “Бунёдкор” – “Ал Жазира” ўйинига 10 мингта чипта чиқарилгани ва улардан 2 мингтаси сотиб бўлинганини хабар қилгандик. Бугун “Бунёдкор” стадиони кассаси ёнида узун навбат вужудга келган. Ўйинга чиқарилган чипталар деярли тугай деб қолган. Тушликдан сўнг кассага яна чипталар келтирилади. Ўйинга чиқарилган барча чипталар сотилиши кутилмоқда.
Беллашув муҳташам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 17:00да бошланади. Аввал хабар берилганидек, чипталар нархи 13 минг сўм қилиб белгиланган. СИП секторлар учун эса, 30 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Чипталарни банк пластик карточкаларига ҳам сотиб олса бўлади.