Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

ПФЛ Кубоги-2015 финалида «Шўртан» «Машъал» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Кеча ПФЛ Кубоги-2015 мусобақасининг ярим финал ўйинлари ўтказилди ва мусобақа ғолиблиги учун финал учрашувида майдонга тушадиган жамоаларнинг номи маълум бўлди.

Унга кўра ярим финалда ўз рақибларини мағлубиятга учратган «Шўртан» ҳамда «Машъал» жамоалари ПФЛ Кубогининг бу йилги финалида ўзаро баҳс олиб боришади. «Шўртан» клуби ярим финалда ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган ягона гол туфайли «Қўқон-1912» клубини мағлуб этган бўлса, «Машъал» қизиқарли учрашувда «Обод» жамоасини 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Таъкидлаш лозим, «Машъал» клуби кетма-кет иккинчи йил ПФЛ Кубоги финалига йўл олди. Ўтган йили, «Машъал» финалда «Обод»ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб бош совринни қўлга киритган эди.

ПФЛ Кубоги-2015. Ярим фианл

«Шўртан» - «Қўқон-1912» - 1:0. 153 томошабин.
Ҳакамлар: И. Гармашов – 8,0, Н. Анфиногенов – 8,0, Ш. Юлдашев - 8,0, А. Рискуллаев – 8

Назоратчи: Р. Айтеков.

Гол: В. Карпенко (90+4).

Огоҳлантиришлар: Р. Агзамов (90+2) – И. Ғаниев (40), А. Тухтабаев (90+4).

Четлатиш: И. Ғаниев (иккинчи огоҳлантириш, 60).

«Машъал» - «Обод» - 2:1. 232 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Тошмухамедов – 7,8, Д. Убайдуллаев – 7,8, Т. Суюнов – 8,0, К. Расулов - 8

Назоратчи: Г. Каримов.

Голлар: В. Иванов (53), З. Тўраев (64) – Ш. Норхонов (82).

Огоҳлантиришлар: Т. Ҳамдамов (9), С. Қувватов (80), Ж. Жиямуродов (90+3) – Д. Исхоқов (31), К. Тожибоев (59), Ж. Ҳасанов (77), Б. Тўраев (85), Ш. Норхонов (ўйиндан сўнг).

Четлатиш: Т. Ҳамдамов (12) – Б. Тўраев (иккинчи огоҳлантириш, ўйиндан сўнг).

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 15:42, 18.02.2015.
Ўқилди: 4135 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.