Бугун тунда Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал доирасида яна икки учрашув бўлиб ўтади. "Шальке" ўз майдонида амалдаги чемпион - "Реал" билан ҳисоб-китоб қилса, "Базель" "Порту"га қарши майдонга тушади.
"Шальке" - "Реал"
Ушбу жамолар Европа Чемпионлар Лигаси ўтган мавсумида худди шу босқичда ўзаро ўйнаган ва ўша баҳсда "Реал" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай икки ўйин натижасига кўра умумий 9:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Реал" амалда яққол фаворит кўринса ҳам, бу йилги тўқнашувда ўтган йилги каби ҳисоб қайд этилишига ишониш қийин. "Шальке" ушбу мавсумда ўзидан кучли деб эътироф этилаётган жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этмоқда ва шунинг учун ҳам "Реал"га қарши ўйинда уларда имкон бўлишига ишонса бўлади.
Иккала жамоада ҳам ўйин олдидан муаммолар етарли. Масалан, жароаҳти туфайли сафдан чиққан Ферманн ҳамда Гифер ўрнида "Шальке" дарвозасини айрим ўйинларда 19 ёшли Велленройтер қўриқламоқда. Бугун ҳам, ушбу дарвозабонни "Реал"га қарши ўйинда асосий таркибда кўришимиз эъхтимоли юқори. Боиси, жамоанинг биринчи ва иккинчи рақамли дарвозабонлари жарохатидан қутулганлари йўқ.
Роберто Ди Маттео Чемпионлар Лигасида ўзига ҳос ном таратган мураббий. У ўз шогирдларини Европанинг энг кучли жамоасига қарши ўйинга қандай тайёрлай олиши жуда қизиқ.
"Реал" сафида ҳам жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборадиганлар йўқ эмас - Серхио Рамос, Модрич, Хамес Родригес. Машғулотларда иситмаси кўтарилиб кетган Бензема ҳам бугун майдонга тушиши сўроқ остида.
Умуман олганда, "Реал" сўнгги бир ой ичида жуда кўп танқидларга учраётган жамоа. Роналдунинг гол урмаганига эса бугун роппа роса бир ой бўлди. "Олтин тўп" соҳиби ўзининг сўнгги голини бир ой олдин, 18 январь куни нишонлаган ва шундан буён ўзи майдонга тушган учта ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Орада Роналду дисквалификация туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборганини эслатиб ўтамиз. Чемпионлар Лигаси эса, унинг учун ҳам, "Реал" учун ҳам зўр имконият. "Реал" ҳамон Европанинг энг кучли жамоаси эканлигини исботлаши учун яхши синов.
"Шальке" - "Реал"
"Шальке" (таҳминий таркиб): Велленройтер — Хеведес, Матип, Настасич — Утида, Киркофф, Хегер, Боатенг, Фухс — Чупо-Мотинг, Хунтелаар
"Реал" (таҳминий таркиб): Касильяс — Карвахал, Варан, Пепе, Марсело — Ильярраменди, Кроос, Иско — Бэйл, Бензема, Роналду
Жароҳат олганлар: Ферманн, Колашинац, Горетцка, Дракслер, Фарфан, Обаси, Гифер — Родригес, Хедира, Рамос, Модрич
"Базель" - "Порту"
Нимчорак финал жуфтликлари орасида кўпчилик учун унчалик қизиқ афишага эга бўлмаган ўйин. Аммо, ишонтириб айтамизки, бу жамоалар ўртасидаги ўйин зерикарли бўлмаслиги керак. "Базель" ЕЧЛ плей-офф босқичларида биринчи марта ўйнаётгани йўқ. "Порту" эса, жуфтлик фаворити дея эътироф этилаётган бўлса ҳам, улар учун жуда қийин рақиб эмас.
"Базель"да "Порту"га қарши илк ўйиндан олдин таркибда муаммолар йўқ эмас. Марказда асосий ролни бажарадиган Фабиан Шер дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек марказия ярим ҳимоячи Иванов ҳам жароҳатидан қутулгани йўқ.
Портуда эса таркиб борасида деярли муаммолар йўқ. Жексон Мартинес ҳамда техник жихатдан анча кучли бўлга Ясин Браимилар "Порту"нинг асосий қуроли. Қолаверса, кутилганидан анча яхши спорт формасига кириб олган Рикардо Куарежма ҳам бугун асосий таркибда ўйинни бошлаши мумкин.
Ҳар иккала жамоа ҳам анча ҳужумкор ўйин намойиш этадиган жамоалар тоифасига киради. Масалан, "Базель" ЕЧЛ гуруҳ босқичида ўз уйида фақат "Реал"га мағлуб бўлди, "Людогорец" Базель майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди. "Ливерпуль" дарвозасига ҳам ҳар иккала ўйинда гол ура олган "Базель", Швейцария чемпионатида ҳам ўз майдонида деярли ҳар ўйинда майдонни голсиз тарк этмайди. "Порту"нинг ҳужум чизиғига эса ортиқча изоҳ шарт эмас. "Порту" футболчилари ЕЧЛ гуруҳ баҳсларида рақиб дарвозасига 16та гол киритишди. Мамлакат чемпионатида эса 21-турдан сўнг 50та гол уришга эришган. Шундай экан, бугун ҳам иккала жамоа ўртасида ҳужумкор ўйин кўришимиз эъҳтимоли юқори. Агарда жамоалар, эҳтиёткорлик билан ўйнашмаса, албатта.
"Базель" - "Порту"
"Базель" (таҳминий таркиб): Вацлик — Деген, Сухи, Самуэль, Сафари — Джака, Фрай, Эль-Ненни — Дзуффи, Штреллер, Гаши
"Порту" (таҳминий таркиб): Фабиано — Данило, Майкон, Маркано, Алекс Сандро — Каземиро, Эррера, Торрес — Куарежма, Мартинес, Браими
Жароҳат олганлар: Иванов (Базель)
Дисквалификация: Шер (Базель)