"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан янги зиддият юзага келганини инкор қилди.
"Бизда фикрлар қарама-қаршилиги йўқ. Бутун жамоа мураббийни тўлиғича қўллаб-қувватламоқда. Муносабатларимиз ҳар доим яхши бўлиб келган.
Қаторасига 11та ғалабалар сериямизда, бу миш-мишлар йўқ эди. Баъзан ютасан, баъзан ютқазасан.
Яқин ҳафталарда яхши натижалар кўрсатсак, жамоада ҳаммаси яхши эканлигини исботлаган бўламиз", - дейди Пике.