"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоасининг чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишига ишонмоқда.
"Матрасчилар" 1/8 финалнинг дастлабки учрашувида "Байер"га 0:1 ҳисоида мағлуб бўлган эдилар.
""Биз яхши ўйин ўтказмадик. Рақиб шиддатлироқ ўйнади, тўп билан яхши муомала қилди. Энди биз бироз дам олиб, олдинга интилишимиз керак. Ўзимизга ишонамиз ва жавоб учрашувида мухлисларимизнинг қўллашини кутяпмиз. Жамоамиз ўзини йўқотиб қўйгани йўқ, у ишга тайёр", - дейди Гризманн.