Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

Баҳо:
+ | -

 “Насаф”-“Тракторсози”  (2:1) учрашувида жамоамиз футбол мактаби тарбияланувчиси, 18 ёшли Одил ҲАМРОБЕКОВ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, стадионга йиғилган минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Эътиборли томони у Осиё чемпионлари лигаси мусобақасида дебют ўйинини ўтказаётганига қарамай, майдонда ўта ишончли ҳаракат қилди. Ўйиндан кейинги “Насаф” устози бу футболчининг ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳамробеков клуб расмий веб-сайтига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 
-ОЧЛ баҳсларида оддий рақиб бўлмаслигини барча билади. Ўйин олдин рақибимиз иштирокидаги ўйинларни жиддий ўрганиб, мураббий барчамизга керакли кўрсатмаларни берган эди. Очиғи, асосий таркибда тушганимдан жудаям хурсанд бўлдим ва мураббийимиз кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришга уриндим. Вазифам – рақиб ҳужумини майдон марказига яқин жойда “бузиш” эди.  Тўғри, биринчи бўлимда унчалик ўйинмиз қовушмади. Мавсумнинг биринчи расмий ўйини, қолаверса бир кун олдин ёққан ёғингарчилик туфайли майдоннинг ҳолатиям бизни бироз эҳтиёткорликка ундади. Аммо иккинчи бўлимдаги иккита тезкор гол бизга катта мадад бўлди. Шу боис иккинчи 45 дақиқаликда кўпроқ жамоа ҳужумларига ҳам қатнашиб турдим.

 
-Рақиблар етакчи ўйинчиси Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Адрианик Темурян билан майдонда бир неча маротаба тўқнаш келдинглар. У ҳақда қандай фикрдасиз?

 
-Илгари ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашган бўлсамда, ОЧЛ бу умуман бошқа савиядаги турнир эканлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Тўғри, ўйин давомида кўп марта “Тракторсози” етакчисига қарши кураш олиб бордим. Бу каби тажрибали футболчиларга қарши ўйинлар мен учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Бу каби ўйинларда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаши мен учун муҳим. Кечаги уйинда улар бу борада менга катта ёрдам беришди.  Бунинг учун барчага раҳмат дейман. Насиб этса кейинги ўйинларда ҳам мураббийимиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:46, 27.02.2015.
Ўқилди: 4227 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7862]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3411]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3057]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2727]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2185]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2008]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1890]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1824]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1663]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.