Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Бокс. Тўққиз нафар ҳамюртимиз ярим финалда!

Баҳо:
+1 | -

Болгария пойтахти София шаҳрида давом этаётган бокс бўйича анъанавий “Странжа” халқаро турнирида ярим финалчилар маълум бўлди.

Европа қитъасида ўтказилиб келинадиган энг қўхна турнирлардан (66-бор ташкил этилди) бири ҳисобланган мазкур мусобақада мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Эътиборлиси, ярим финалга йўл олган спортчилар орасида энг кўп вакил Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳисобланади. Яъни финал йўлланмаси учун рингга кўтариладиган жами 40 нафар спортчидан 9 нафари мамлакатимиз боксчилари ҳисобланади.

Бу борада кейинги кўрсаткич Болгария терма жамоасига тегишли. Мезбон спортчилардан 8 нафари ярим финалга чиқишган. Агарда ушбу рўйхатни давом эттирадиган бўлсак, Қозоғистондан 5 нафар, Украинадан 4 нафар, Грузиядан 3 нафар, Озарбайжон, Арманистон, Исроил ва Туркиядан 2 нафардан, Хитой, Англия ва Уэльсдан 1 нафардан чарм қўлқоп усталари ярим финалга етиб келишган.

Бугун ўтказиладиган ярим финал баҳсларида боксчиларимизнинг рақиблари қуйидагилар:

49 кг. Абдулла Қўчқоров (Ўзбекистон) – Артур Оганесян (Арманистон)
52 кг. Шаҳобиддин Зоиров (Ўзбекистон) – Стефан Иванов (Болагрия)
56 кг. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Юрий Шестак (Украина)
64 кг. Фазлиддин Ғоипназаров (Ўзбекистон) – Батухан Гозгек (Туркия)
69 кг. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Ярослав Самофалов (Украина)
75 кг. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Валерий Харламов (Украина)
81 кг. Элшод Расулов (Ўзбекистон) – Николоз Шехниашвили (Грузия)
91 кг. Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон) – Леван Гуледани (Грузия)
+91 кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Петар Белберов (Болгария)

Манба: olimpik.uz
Киритилди: 11:21, 27.02.2015.
Ўқилди: 4046 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3467]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3083]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2872]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2470]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2373]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2337]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2329]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2150]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2022]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.