Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигасининг "В" гуруҳидан ўрин олган "Аш-Шабоб" (С.Арабистони) ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ўйинда жанговардек кўринган 2:2 ҳисоби қайд этилди. Аммо бу ўйинга нисбатан "хатолар баҳси" деб ном берсак тўғри бўлади.

Бабаян шогирдлари ўйинда икки тасаввур қолдиришди. Биринчи бўлимда вакилларимизнинг ўйини мутлақо чиқмагани етмагандек, ҳимояда ёш болаларча хатоларга йўл қўйишди. Биргина "Шабоб" футболчиси Рафиньянинг ўзи ҳимоячиларимизни бутун ўйин давомида тинка мадорини қуритди. Лобанов нисбатан яхши ўйнаб, анча зарбаларни қайтарди. Бир вазиятда эса тўп икки марта "Пахтакор" дарвозаси устунига тегди. Ар-риёдликларнинг босими туфайли Мерзляков қўпол хатога йўл қўйди. Жон Антви жарима майдончаси ичида деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Лобанов тўпни қайтарди ва Мерзляков тўпни эгаллади. Александр то тўпни тепиб юборгунча Ҳайбарий етиб келиб тўп йўлига ташланди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди!

Иккинчи бўлимдан бошлаб эса тошкентликлар бутунлай бошқача ўйин кўрсата бошлашди. Ўйиннинг 62-дақиқасида Машарипов чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Игорнинг оёқ билан зарбаси бир қарашда муваффақиятсиз чиққандек кўринди. Аммо тўп "парашют" услубида дарвозабоннинг устидан ошиб тушаётганида Волид тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Сергеевнинг ўзи дарвоза тўрига жойлади. Голдан руҳланган пахтакорчилар ҳужум қилишда давом этишди. Орадан кўп ўтмасдан Сергеев жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб, тўп учун ҳаракат килаётганида ҳимоячи уни чалиб йиқитди. Белгиланган пенальтини Махарадзе аниқ амалга ошириб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўзи истар-истамас аста-секин ортга чекин бошлади. Натижада яна хатолар рўй бера бошлади. Даврон Ҳошимовнинг хатосидан сўнг "Шабоб" футболчилари чиройли ҳужум ташкил қилишди. Ал-Астаъ чап қанотдан берган узатмасини Наиф Ҳаззозий дарвозага йўллади. Бу пайтда ўйиннинг 84-дақиқаси ўтиб бораётганди. Деярли 10 дақиқа давомида дурангни сақлаб қолиш Бабаян шогирдлари осон бўлмади.

Ушбу дурангдан сўнг "Пахтакор" ўз очколарини 4тага етказди ва гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. "Ал-Айн" ва "Аш-Шабоб" ҳисобида 2тадан, "Нафт"да эса 1 очко бор. Бабаян шогирдлари 2 ҳафтадан сўнг БАА клуби меҳмони бўлади.

ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 2-ТУР
"АШ-ШАБОБ" - "ПАХТАКОР" 2:2 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34), Наиф Ҳаззозий (84) — Игорь Сергеев (62), Кахи Махарадзе (70-пен.)
Огоҳлантиришлар: Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (61) — Даврон Ҳошимов (25), Егор Кримец (48), Игор Сергеев (81)
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбаржон Исматуллаев (Жалолиддин Машарипов 55), 7.Кахи Махарадзе, 29.Владимир Козак, 10.Жамшид Искандеров (Жавоҳир Соҳибов 86), 11.Игор Сергеев (Баҳодир Пардаев 90+3), 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев
"Аш-Шабоб": 1.Волид Абдуллоҳ, 2.Абдуллоҳ ал-Астаъ, 4.Амир Муҳаммад, 7.Рафаэль да Сильва, 11.Аҳмад Атийф, 12.Абдулмалик ал-Хайбрий, 13.Ҳассан Муаз Фалатаҳ, 15.Абду Аутеф (Абдулазиз ал-Биши 65), 23.Муҳаммад Авал, 80.Абдулраҳмон ал-Хайбарий, 91.Жон Антви (Наиф Ҳаззозий 46)
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:04, 04.03.2015.
Ўқилди: 8928 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.