Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Самвел Бабаян: "Икки очкони бой бердик"

Баҳо:
+ | -

Самвел БАБАЯН ("Пахтакор" бош мураббийи):
- Бугун қўлимизда турган ғалабани бой бердик. Ҳисобда олдинда бўлган пайтда ҳам қулай имкониятларга эга бўлгандик. Лекин биргина хато бизга қимматга тушди. Рақиб қарши ҳужумда бизни жазолади. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, икки очкони йўқотдик.

Ораховац бугун хатоларга йўл қўйди, лекин бу ўйин жамоанинг мавсумдаги иккинчи расмий учрашуви эканлигини унутмайлик. У ҳар иккала баҳсни ҳам Чемпионлар лигаси доирасида ўтказди. Шунингдек, бугун ҳимояда Мерзляков ҳам, Ҳошимов ҳам хатоларга йўл қўйишди. Жамоанинг асосий футболчилари бунақа хато қилса, биз учун жуда қийин.

Биринчи бўлимда рақибни тўлиқ ўрганишга ҳаракат қилдик. Бошиданоқ ҳужумга ўтиб, қийналиб қолиш мумкин. Бундай рақибларга қарши ўйин бошиданоқ ташаббусни қўлга олишга тайёр эмасмиз ва бунга босқичма-босқич чиқиб борамиз.

Искандеровга жамоа номидан миннатдорчилик билдирамиз. Икки кундан бери иссиғи чиқиб, шамоллаган бўлишига қарамай, майдонга тушишини айтди. Характер кўрсата олганлиги учун ҳам унга раҳмат. Соҳибов ва Машариповни ўйинни кучайтириш учун туширдик.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 10:04, 04.03.2015.
Ўқилди: 5135 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.