Кириш Регистрация

Неймар: "Суаресдан узр сўрайман, келгуси сафар унга тўп узатаман"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Неймар Испания кубоги яримфиналида "Вильярреал"га қарши учрашувдан сўнг (3:1) жамоадоши Луис Суаресдан узр сўради.

"Иккимизнинг олдимизда биргина ҳимоячи турганлигини биламан, аммо ўзим тепишга ҳаракат қилдим.. Футболда бунақаси баъзан бўлиб туради. Биз Суарес билан бир-биримизни яхши тушунамиз ва жамоага нима фойда келтиришини биламиз. Луисдан кечирим сўрайман, келгуси сафар унга тўп узатаман", - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" финалга чиқди ва 30 май куни Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушади.

Манба: championat.ru
Киритилди: 17:14, 05.03.2015.
Ўқилди: 4841 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.