"Галатасарой" яримҳимоячиси Уесли Снайдер якшанба куни "Фенербахче" клубига қарши учрашувда яна гол урмоқчи.
30 ёшли голландиялик футболчи фаолияти давомида иик марта Истамбул дербисида иштирок этган ва бу учрашувларда 3та гол урган.
Аммо Снейдер "сариқ-қора-кўк"ларнинг уй стадионида ҳали майдонга тушмаган.
"Якшанба куни яна Вулқон Демирел билан учрашамиз ва мен яна унга гол урмоқчиман. Дербида ғалаба қозонишимиз жуда муҳим. Бу ердаги икки ярим йиллик давримда клублар ўртасидаги рақобат ҳақида кўп нарса билдим, "Фенербахче" мухлисларидан қўрқмайман", - дейди Снейдер.