Кириш Регистрация
28/03 15:00 Слуцк 0-1 Динамо-Брест
28/03 17:00 Славия 2-1 БАТЭ
28/03 19:00 Минск 3-2 Динамо Минск
28/03 21:00 Городея 0-2 Шахтёр-Солигорск
29/03 18:00 Смолевичи - Ислочь
29/03 20:00 Неман - Витебск

Хабарлар

Роналду кетма-кет иккинчи марта жаҳоннинг энг бадавлат футболчиси деб тан олинди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” футбол клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи марта жаҳоннинг энг бадавлат футболчиси деб тан олинди.

Goal.com’нинг хабар беришича, футболчининг бойлиги 210 миллион еврога баҳоланган. Рўйхатда иккинчи ўрин “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига насиб этган – унинг бойлиги 200 миллион еврога баҳоланган.

Учинчи ўрин унинг клубдоши, бразилиялик Неймар (135 миллион евро), тўртинчи ўрин “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Ибрагимович (105 миллион евро), бешинчи ўрин эса “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунига (103 миллион евро) насиб этган.

30 ёшли португалиялик футболчининг даромади сўнгги бир йил ичида Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатларидаги ғолиблик туфайли берилган бонуслар, шунингдек, 2014 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчисига топширилган “Олтин тўп” соврини қўлга киритгани муносабати билан ошган.

Бундан ташқари, Криштиану Роналду Toyota, Herbalife, Samsung ва Nike компаниялари билан ҳамкорлик доирасида ҳам дивидендлар олган.

Криштиану Роналдугача англиялик ярим ҳимоячи Дэвид Бекҳэм жаҳоннинг энг бадавлат футболчиси ҳисобланарди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:42, 06.03.2015.
Ўқилди: 7197 марта.
Фикрлар: 3 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.