Кириш Регистрация

Юн Жонг Хван: «Жепаровнинг маҳоратига ишонгандим»

Баҳо:
+ | -

«Ульсан Хёндэ» Жанубий Корея кей-лигаси 2015 йилги мавсуми 1-турини ОЧЛда мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган «Сеул»ни доғда қолдириш билан бошлади. Бош мураббий Юн Жонг Хван ўйиндан кейинги матбуот анжуманида хурсандлигини яширмади.

«Кей-лигада биринчи ўйинни ғалаба билан бошлаш ёқимли. Қисқа муддатли тайёргарлик билан бундай натижага эришиш эса мақтовга лойиқ иш, — дея гап бошлади у. «Ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиздан мамнунман. Янада кўпроқ гол кирита олишимиз мумкин эди. Менинг футбол фалсафам шундай: ҳимояни маҳкам ушлаган ҳолда олдинга ўтиб ҳужумга ташланиш. Ўз дарвозангдан гол ўтказмадингми, демак, ўйинда албатта ғалаба қозона оласан».

Шунингдек, «Ульсан» бош мураббийи катта умидлар билан жамоага олиб келинган ҳамюртимиз Сервер Жепаров ҳақида ҳам илиқ фикрларини билдирди:

«Жамоага қўшилиш жараёни жуда чўзилиб, кечроқ сафимизга келган бўлса ҳам Сервернинг ростгўйлиги ва маҳорати менга ёқади. У якка тартибда ҳам яхши шуғулланди. Шунинг учун мен унинг маҳоратига ишондим. Менинг ўйлашимча, нега Сервер Жепаров каби футболчилар майдонга тушмаслиги керак? У жамоамизга жуда керакли футболчи».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:24, 09.03.2015.
Ўқилди: 8171 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4881]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4618]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4326]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3751]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3524]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3440]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3250]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2953]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2689]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик