Кириш Регистрация

Турсунов жамоаси Шацких клубидан устун келди

Баҳо:
+ | -

Украина премьер-лигасида 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда икки ҳамюртимиз тўп тепаётган жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви кузатилди. Фақат бу сафар “Говерла” таркибида терма жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких майдонга туширилмади.

Меҳмонлар бош мураббий таркибда кескин ўзгаришларни амалга оширди ва табиийки майдонда экспериментал таркиб ҳаракат қилди. Натижа ҳам шунга монанд бўлди. Санжар Турсуновнинг “Ворскла” клуби 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани тантана қилди ва турнир жадвалида 21 очко билан 7-ўринга кўтарилиб олди.

Ўйинда фаол ҳаракат қилган Турсунов икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Лекин ҳар икки вазиятда Коваль ўз маҳоратини намойиш этиб қолди. Бу мағлубиятдан сўнг “Говерла” 9 очко билан 12-поғонани эгаллаб турибди.

ВОРСКЛА – ГОВЕРЛА 2:0
Голлар: Люлька, 30 (ўз дарвозасига), Громов, 74
“Ворскла”: Богуш, Сапай, Симинин, Ткачук, Даллку, Маркоски (Ковпак, 88), Дедечко, Чеснаков, Громов, САНЖАР ТУРСУНОВ (Будник 84), Шиндер (Баранник, 81)
“Говерла”: Коваль, Качараба, Ягодинскис, Люлька (Акимов, 34), Глушицкий, Акакпо, Аруна (Хлебас, 72), Тудосе, Мякушко, Фешук, Гришин (Трухин, 80)
Огоҳлантиришлар: Громов, Чеснаков — Глушицкий, Тудосе

Манба: olamsport.com
Киритилди: 09:57, 09.03.2015.
Ўқилди: 4217 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4881]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4618]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4326]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3751]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3524]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3440]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3250]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2953]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2689]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик