Kun.uz: Таниқли скаут Эд ван Стейн “Манчестер Юнайтед” Голландиянинг “ПСВ” клубида тўп сураётган Мемфис Депайга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги гапларга изоҳ бера туриб, 21 ёшли бу футболчининг ҳар томонлама етуклигини таъкидлаб ўтган.
“Депайга фақатгина унинг техникасига қараб баҳо бериб бўлмайди. Одатда у тўп билан нималар қилаётганини кўриб, ундан қандай қилиб максимал тарзда фойдаланиш мумкин, деб ўйлайсиз. Бироқ, мисол учун, дарвозабон билан яккама-якка чиқишни уюштириш учун у майдонда қанчалик кўп марта тўғри жой танлай олишига бир қаранг. Ҳамма гап деталларда”, деб айтди Ван Стейн Daily Express газетасига берган интервьюсида.
“Агар сиз Депайни унинг ҳозирги ёшидаги Криштиану Роналду билан солиштирсангиз, Депай унга нисбатан ҳар томонлама етукроқлигини кўрасиз. Шахсан Депай менга кўпроқ ёқади. Роналду “Манчестер Юнайтед” сафидаги фаолияти давомида Депай 17 ёшида йўл қўйган хатоларга ўхшаш хатоларга кўп маротаба йўл қўяр эди”, деб қўшимча қилди Стейн.
Маълумот учун, келиб чиқиши ганалик бўлган 21 ёшли голландиялик футболчининг трансфер баҳоси тахминан 28-30 млн еврога баҳоланмоқда.