Кириш Регистрация

Одил Аҳмедов РПЛ 18-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди

Баҳо:
+ | -

"Краснодар" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россиянинг ФНК ва СЭ интернет нашрлари томонида Премьер-лига 18-тури рамзий терма жамоаларига киритилди.

"Футболкасидаги мағрур 10-рақамга ва ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнай олишига қарамай, Одил Аҳмедов ўзининг юлдузлироқ жамадошларининг ортидан роялни кўтариб юришига тўғри келмоқда. Ўзбекистонлик легионердан фарқли равишда улар ҳужумни бузишда унчалик яхши ўйнай олишмайди. Аҳмедов эса мағрур инсон эмас. Одил шериги Газинский билан бирга майдон марказини "бетонлаштирди". Ярим ҳимоячининг узатмалари аниқлиги ҳам деярли идеал даражада бўлди. У ҳимоя ва ҳужум чизиғини бир-бирига боғлай олди. Кейинчалик эса Калешин қанотдан етказиб берган узатмага бош билан зарба бериб, "Спартак" дарвозасини ишғол қилди", - дея таъриф берди "Футбол на куличках" сайти.

"Рақиб ҳужумларини ёпа олди. "Спартак" дарвозасига эса бош билан машғулотдагидек гол урди", - дея ёзади "Спорт-экспресс" нашри.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:45, 10.03.2015.
Ўқилди: 5465 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик